"Аичи-Нагоя-2026": Баскетбол 3х3даги рақибларимиз маълум
Жорий йилнинг 19 сентябрь-4 октябрь кунлари Японияда ўтадиган XX ёзги Осиё ўйинларининг жамоавий ўйин спорт турларига қуръа ташлаш маросимлари давом этмоқда.
Хусусан, куни кеча “Аичи-Нагоя-2026” ўйинлар дастуридан ўрин олган баскетбол 3х3 баҳсларида миллий терма жамоалар ўз гуруҳларидаги рақибларини билиб олди.
Ташланган қуръа натижаларига кўра, ёзги Осиё ўйинларида қатнашадиган 16 та баскетбол 3х3 жамоалари гуруҳ босқичида кимлар билан рўбарў келиши ойдинлашди. Баскетбол 3х3 бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “Б” гуруҳида Япония, Хитой Тайпейи ва Эрон жамоалари билан саралаш мусобақаларини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, баскетбол 3х3 мусобақалари 21- 25 сентябрь кунлари ташкил этилади.
Т.Рўзиев,
ЎзА