Аҳолининг сув таъминоти яхшиланмоқда
"Ўзсувтаъминот" матбуот хизмати томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, Андижондаги “Гулистон” МФЙга қарашли Қатор терак кўчасида 1 дона сув қудуғини таъмирлаш, 2,5 километр масофага қувур тортиш ишлари бажарилди. Айни пайтда аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Айтиш жоиз, ушбу ҳудудда жами 6 километр сув қувури тортиш ишлари режалаштирилган бўлиб, жами 1 миллиард 20 миллион сўмлик лойиҳа ишлари амалга оширилмоқда.
Умуман олганда, Бўстон туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, таъминотдаги узилишларнинг олдини олиш, истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш кўлами кундан-кунга ортиб бормоқда.
Ҳар бир маҳалла назоратга олинган бўлиб, носозликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда. Олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида аҳолининг “оби ҳаёт”га бўлган эҳтиёжи қондирилмоқда.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА