Аҳоли бандлиги – эътиборда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманининг барча ҳудудларида аҳоли бандлигини таъминлаш, уйда турган ҳолда даромад топишларига кўмаклашиш, маҳаллаларни маълум бир соҳага ихтисослаштириш чоралари кўрилмоқда.
Туман ҳокими Жобирхон Абдуллаев Ёшлик маҳалласида бўлиб, бу борадаги амалий ишлар билан танишди.
[gallery-18555]
Мазкур маҳалланинг асосий драйвери ҳунармандчиликдир. Ҳудуд аёлларининг кўпчилиги эса уйда чеварчилик қилиб, даромад топади.
Ушбу маҳаллада яшовчи Аюбхон Маҳмудов ҳам 1 йил аввал хонадонида кичик цех очиб, хонадонидаги аёлларни иш билан банд қилди. У банк микроқарзи эвазига 1 та тикув машинаси ҳамда ўз маблағидан 3 та тикув дастгоҳи олди.
Ҳозирда цехда турли бичимдаги сумкалар тикилмоқда. 6 кишининг бандлиги таъминланган оилавий корхонада ойига 1000 донагача маҳсулот тайёрланиб, буюртмачилар талабига кўра, Тошкентга етказиб берилмоқда.
Маҳалланинг Исломобод кўчасида яшовчи Феруза Зиряева эса ҳоким ёрдамчиси кўмагида 2023 йилнинг сентябрь ойида субсидия асосида тикув машинасига эга бўлди. У хонадонида аёллар учун турли соч тақинчоқларини тайёрлашни йўлга қўйган. Турмуш ўртоғи ҳамда икки қизи билан биргаликда ойига 3-4 минг дона маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Қувонарлиси, мазкур меҳнат ортидан оила имтиёзли кредит асосида яна 3 та тикув дастгоҳи олди ҳамда ҳудуддаги 11 нафар хотин-қизни иш билан таъминланди.
Маҳалла фуқароларидан яна бири Дилором Ҳамидова тикувчилик асосидаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, 25 нафар хотин-қизни касаначилик асосида иш билан таъминлади. Бундан ташқари, қўшни аёлларни ҳам конвейер усулида ишга жалб қилиб, уйда турган ҳолда даромад топишларига замин яратди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА