Агробанк ташаббуси билан Бахмал туманида ҳудудларни ривожлантиришга бағишланган семинар бўлиб ўтмоқда
Айни дамда Агробанк томонидан Жиззах вилоятининг Бахмал туманида "Долзарб 40 кунлик" доирасида маҳаллаларни ривожлантиришга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Жиззах ва Сирдарё вилоятларидан ҳоким ўринбосарлари, бандлик соҳаси раҳбарлари, тижорат банклари, Маҳаллалар уюшмаси ва "Агростар" компаниялари вакиллари иштирок этмоқда.




Семинарнинг асосий мақсади — маҳаллаларни ихтисослаштириш, "таянч маҳалла" ва "ихтисослашган маҳаллалар кластери" моделлари асосида ҳудудларни комплекс ривожлантириш, "Агростар" компаниялари билан ҳамкорликда "етиштириш – қайта ишлаш – сақлаш – қадоқлаш – сотиш" занжирини шакллантириш бўйича илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш ҳамда уларни бошқа ҳудудларда ҳам самарали жорий этиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
ЎзА