Афғонистон Президенти Тошкентга келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани бугун, 15 июль куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шундан сўнг Афғонистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Аввал хабар қилинганидек, Афғонистон Президенти Тошкент шаҳрида ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этади.
[gallery-3111]
ЎзА