Абдуқодир Ҳусанов жамоаси — Англия Премьер-лигаси пешқадами
Футбол бўйича Англия Премьер-лигасида 3-тур баҳслари якунланди.
Ўзбек футбол мухлислари учун турнинг энг эътиборли воқеаларидан бири ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган «Манчестер Сити»нинг навбатдаги ғалабаси бўлди. Манчестерликлар ўз майдонида «Ковентри Сити»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионатдаги учинчи ғалабасини қайд этди.
Тур доирасидаги бошқа учрашувларда «Ипсвич Таун» ўз майдонида «Ливерпуль»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. «Ньюкасл» — «Борнмут» баҳси 2:2, «Брентфорд» — «Сандерленд» учрашуви эса 1:1 ҳисобида якунланди. «Ноттингем Форест» ва «Тоттенҳэм» ўртасидаги беллашувда ҳисоб очилмади — 0:0.

«Фулҳэм» ўз майдонида «Кристал Пэлас»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. «Брайтон» — «Лидс» баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, «Ҳалл Сити» ҳамда «Астон Вилла» ўртасидаги учрашувда ҳам жамоалар муроса йўлини танлади — 0:0.
Турнинг сўнгги кунида ҳам мухлислар эътиборига тушган учрашувлар бўлиб ўтди. «Эвертон» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Лондон дербисида «Арсенал» «Челси»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мавсумдаги учинчи ғалабасига эришди.
Шу тариқа, 3-тур якунларига кўра, турнир жадвалида «Манчестер Сити» 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Арсенал» ҳам 9 очко жамғарган бўлса-да, тўплар нисбатидаги фарқ сабабли иккинчи ўринда бормоқда. «Ҳалл Сити» 7 очко билан учинчи, «Челси» эса 6 очко билан тўртинчи поғонани эгаллаган.

Кейинги ўринларда «Брентфорд», «Ливерпуль», «Ньюкасл», «Эвертон» ва «Лидс» жамоалари 5 очкодан жамғарган ҳолда тўплар нисбатига кўра 5-9-поғоналарни банд этган. «Брайтон», «Манчестер Юнайтед» ва «Сандерленд» 4 очкодан олган ҳолда 10-12-ўринлардан жой олган.
«Кристал Пэлас» ва «Ипсвич Таун» ҳисобида 3 очкодан бўлиб, жадвалнинг кейинги поғоналарини эгаллаган. «Борнмут» ва «Ноттингем Форест» эса 2 очкодан жамғарган.
Қуйи ўринларда «Астон Вилла» ва «Тоттенҳэм», «Фулҳэм» ҳамда «Ковентри Сити» жамоалари бормоқда.
Англия Премьер-лигасининг 4-тур учрашувлари 12–14 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
12 сентябрь, шанба: «Ливерпуль» — «Фулҳэм», «Кристал Пэлас» — «Ипсвич Таун», «Борнмут» — «Брентфорд», «Астон Вилла» — «Ноттингем Форест», «Челси» — «Ҳалл Сити» ва «Тоттенҳэм» — «Эвертон»;
13 сентябрь, якшанба: «Сандерленд» — «Арсенал», «Ковентри Сити» — «Брайтон» ва «Манчестер Юнайтед» — «Манчестер Сити»;
14 сентябрь, душанба: «Лидс» — «Ньюкасл».
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА