Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб фотосаёҳат
Пойтахтимизнинг марказий ва аҳоли гавжум ҳудудларидан бири бўлган Абдулла Қодирий кўчасида кейинги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари самарасида замонавий ва кўркам маскан шаклланди.
Бугунги кунда мазкур кўча нафақат транспорт ҳаракати учун, балки сайр қилиш ва қисқа дам олиш учун ҳам қулай ҳудудлардан бирига айланган. Айниқса, баҳор фаслида бу ер янада жозибадор тус олиб, пиёдалар оқими сезиларли даражада ортади.
Кўча номи ўзбек адабиётининг йирик намоёндаси, миллий романчилик мактаби асосчиларидан бири бўлган Абдулла Қодирий хотирасига атаб қўйилган.
[gallery-28646]
Мухтасар айтганда, мазкур кўча шунчаки шаҳар харитасидаги манзил эмас, балки ўтмиш ва бугунни боғловчи маданий макондир. Баҳорий тароват билан уйғонган бу ҳудуд ҳар бир ташриф буюрувчига миллий адабиёт ва маънавиятимиз гўзаллигини яна бир бор эслатади.
Мумтозбегим Абдумўминова, ЎзА