40 дан ортиқ давлат баллистик ракета бўйича қўшма баёнот эълон қилди
41 давлатдан иборат гуруҳ барча юртлар, айниқса ядровий қуролга эга мамлакатлардан баллистик ракета ва парвоз мосламалари учирилиши ҳақида камида 24 соат олдин хабар беришни талаб қилувчи баёнот эълон қилди.
Америка Қўшма Штатлари, Франция, Германия, Туркия, Буюк Британия ва яна 36 давлат қитъалараро баллистик ракета, сув ости кемасидан учириладиган ва ташувчи шундай қурилма парвози ҳақида олдиндан хабар беришга чақирувчи қўшма баёнот қабул қилди.
АҚШнинг БМТдаги миссияси веб-сайтида чоп этилган мазкур ҳужжатда шундай дейилган:
– Тинч океани минтақасида яқинда ўтказилган ракета синови аксар давлатлар томонидан қитъалараро баллистик ракета, сув ости ва ташувчи мосламалардан шундай қурол учирилишидан хабардор этиш ва можарони бартараф этиш учун қабул қилинган стандарт амалиётга мос келмайди.
Шунингдек, ядровий баллистик ракета синовини огоҳлантирмасдан ва тафсилотсиз ўтказиш хавфли экани, бундай амалиёт яқин қўшни мамлакатлар тинчлиги ва хавфсизлигига путур етказиши ҳам эслатиб ўтилган.
С.Раҳимов, ЎзА