1 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 1 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
30 сентябрь ва 1-2 октябрь кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
ЎзА