Зўравонликка қарши – фаол ҳаракат
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида ҳам “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал кампанияси туркум тадбирларига алоҳида тайёргарлик билан киришилди.
Жараёнга вилоят ҳокимлиги, ИИБ, cоғлиқни сақлаш, адлия бошқармалари ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи барча ҳамкор ташкилот масъуллари жалб этилди.
Шунингдек, ташаббус доирасида барча корхона-ташкилот, олий ва ўрта таълим муассасаларида тазйиқ ҳамда зўравонликнинг олдини олиш бўйича видеороликлар тақдим қилиниши, буклетлар тарқатилиши белгилаб олинди. Тадбир хотин-қизларга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадига қаратилган.
[gallery-20557]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА