Зомин тоғларида баҳор нафаси: табиатнинг бетакрор манзаралари фотоларда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Зомин тоғлари — ўзининг мусаффо ҳавоси, салқин иқлими ва бетакрор табиати билан мамлакатимизнинг энг гўзал масканларидан бири ҳисобланади. Айни баҳор ва ёз фасли бўсағасида тоғ этаклари ва чўққилари ўзгача манзара касб этмоқда.
Табиат уйғониши билан бирга яшилликка бурканган ёнбағирлар, қорли чўққилар ва осмон билан қўшилиб кетган оппоқ булутлар Зомин манзараларига янада мафтункор кўриниш бағишламоқда. Бу ердаги ҳар бир лаҳза табиат гўзаллиги ва ҳаёт уйғунлигини яққол ифода этади.
[gallery-29611]
Туризм салоҳиятига эга бўлган Зомин тоғлари ҳудуди сўнгги йилларда сайёҳлар ва табиатсеварлар эътиборини янада кўпроқ тортмоқда.
Эътиборингизга Зомин тоғларининг ана шундай гўзал ва бетакрор манзаралари муҳрланган фотолавҳаларни ҳавола этамиз.
Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА