Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар муносиб рағбатлантирилди
Термиз гарнизонида ташкил этилган тадбирда Жанубий округ йўналиш бошқарув гуруҳи бошлиғи, полковник Қ.Турсунов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан самимий муборакбод этди.
“Жонажон Ўзбeкистоним, мангу бўл омон!”
Мудофаа вазирлигининг Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисм ва муассасаларида “Жонажон Ўзбeкистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган турли маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
Термиз гарнизонида ташкил этилган тадбирда Жанубий округ йўналиш бошқарув гуруҳи бошлиғи, полковник Қ.Турсунов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан самимий муборакбод этди. Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар мамлакатимиз ҳарбий қудратини янада мустаҳкамлаб, обод ва озод Ватанимиз довруғини дунёга кенг намоён этишда муҳим омил бўлаётганини таькидлади. Бу жараёнда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилишга, сафдошларига намуна бўлаётган Ватан ҳимоячилари ҳамда нафақадаги ҳарбийларни муносиб рағбатлантиришга алоҳида эьтибор берилаётгани аҳамиятлидир.
Тадбирда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб, айни пайтда қарилик гаштини сураётган бир гуруҳ нафақадаги ҳарбийларга Ўзбeкистон мудофаа вазирининг буйруғига асосан “Мудофаа вазирлиги фахрийси” кўкрак нишони тантанали топширилди.
Жанговар ва маънавий-маьрифий ишларда фаол иштирок этаётган ҳамда хизмат бурчини чин дилдан адо этиб, сафдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондонлигининг фахрий ёрлиқлари топширилди.
– Ҳаво ҳужумидан мудофаа йўналишида 25 йил хизмат қилдим, – дейди нафақадаги ҳарбий А.Тўйчиев. – Афғон урушида ҳам бўлганман. Ўн тўққиз йилдан буён нафақадаман. Айниқса, кейинги уч йилда Қуролли Кучларимизга қаратилаётган эътиборни кўриб қувонамиз. Қаранг, эндиликда нафақат ўз бурчини бажараётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари балки биз нафақадаги ҳарбийларга ҳам алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бундай эътибор учун давлатимиздан миннатдормиз.
Вилоятдаги ҳарбий қисм ва ҳарбий муассасаларда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.




