Зеленскийдан 60 кунлик сулҳ таклифи, Саудия аэропортига ҳужум ва Жибутидаги фожиа
угунги “Хориж хабарлари” дастурида Владимир Зеленскийнинг 60 кунлик сулҳ шарти билан Украинада сайлов ўтказишга тайёрлигини билдиргани, Саудия Арабистонидаги Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилингани, Жибути қирғоқларида мигрантлар қайиғи ағдарилиб, 139 киши ҳалок бўлгани ва Непалдаги кучли сув тошқини уйлар ҳамда кўприкларни вайрон қилгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Украина дронлари ҳужумидан зарар кўрган “Яндекс” маълумотлар марказларини тиклашга олти ойгача вақт кетиши мумкинлиги ва Яқин Шарқда кузатув камералари ҳарбий разведканинг муҳим воситасига айланаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Нозимбек Мардонов,
Ёқубжон Мелибоев ЎзА