Зеленский Макрон билан музокара ўтказди
Владимир Зеленский Франция президенти Эммануэль Макрон билан бир ярим соат суҳбатлашганини айтди.
“Мен Франция президенти Эммануэль Макрон билан бир ярим соатдан ортиқ мазмунли музокаралар ўтказдим”, – деди Зеленский ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Зеленский Макронга фронтдаги вазият ҳақида маълумот берган ва у билан Франциядан кейинги ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштирганини айтиб ўтган.