Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчалиги айтилди
Олий Мажлис Сенати йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров сенаторларнинг Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича берган саволларига жавоб берди.
Олий Мажлис Сенати йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров сенаторларнинг Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича берган саволларига жавоб берди.
Ж.Қўчқоровнинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил якунига қадар 15 миллиард долларга етади.
Йил бошида бу борадаги кўрсаткич 9 миллиард доллар атрофида бўлган бўлса, октябрь ойи ҳолатига бу 13,5 миллиард долларни ташкил қилган.
Кредиторларни асосан халқаро молия ташкилотлари ташкил этади. Булар Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва бошқалардир.
Кредиторлар давлатлар ичида Хитой (2 миллиард доллар), Япония (1,5 миллиард доллар) етакчи.
Кредит сифатида олинаётган маблағлар йирик-йирик лойиҳаларни амалга оширишга сарфланмоқда. Албатта, бу маблағларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг амалга оширилаётир. Бу ҳақда аҳолини кенгроқ хабардор қилиш мақсадида келгусида медиатармоқларда кўпроқ чиқишлар амалга оширилиши айтиб ўтилди.