Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси мигрантларга ёрдам бераяптими?
Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси мигрант ва талабаларга озиқ-авқат ва гигиена воситаларини тарқатмоқда.
Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси мигрант ва талабаларга озиқ-авқат ва гигиена воситаларини тарқатмоқда.
14 май куни Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси сахий ватандошларимиз кўмагида иккита катта қозонда ўзбекона палов тайёрлаб, “#Rahmat!” хайрия акциясини ўтказди.
“#Rahmat!” акцияси Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Саховат ва кўмак” ташаббуси доирасида ватандошларимизга ёрдам бериш мақсадида олиб борилаётган ишларнинг давоми бўлди. Ҳар куни меҳнат мигрантларига, талабаларга ва бошқа фуқароларимизга озиқ-овқат, дори-дармонлар ва гигиена воситалари етказиб берилиши йўлга қўйилган.