Зарарли видео ўйинлар ва уларнинг ёшлар онгига таъсири
Технологик асрда яшаётганимиз бугун нафақат янги имкониятлар, балки чексиз ҳудудларни ҳам яратиб бермоқда. Интернет тармоғи орқали исталганча маълумотни қидириш, топиш ёки яратиш мумкин. Бу, албатта қувонарли ўзгариш. Аммо кўнгилни хижил қиладиган яна бир томони ҳам бор. Бу — вояга етмаган ёшларнинг етарлича билимга эга бўлмасдан туриб, интернет орқали ёшлар зеҳнига салбий таъсир қилувчи ўйинларга қарам бўлиб қолиши. Бу ҳолат ҳозирги даврда жамият муаммосига айланиб бормоқда.
Ўзбекистонда вояга етмаган ёшлар онгини зарарли таъсирлардан ҳимоялаш учун мобиль, компьютер ва видео ўйинлар орасида зўравонлик, ахлоқсизлик, экстремизм ёки жамият қадриятларига мутлақо зид бўлган мазмундаги ўйинлар тақиқланган. Бу ўйинлар Интеллектуал мулк агентлиги ва болалар психологлари тавсиялари асосида зарарли деб топилиб, тўхтатилган.

Мамлакатимизда бир қатор видео ўйинлар тақиқланган. Улар қаторига қуйидагилар киради:
• Mortal Kombat Х
• Grand Theft Auto
• Postal
• Сarmageddon
• Phantasmagoria
• The Sims
• Silent Hill
• Doom
• The Punisher
• Call of Duti: Black Ops
• Manhunt, Hatred:
Мазкур ўйинлар мутахассислар томонидан қуйидаги сабабларга кўра хавфли деб баҳоланади:
— зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилиши,
— диний ёки миллий қадриятларга зид нотўғри қарашларни шакллантириши,
— қимор элементлари ёки ноқонуний фаолиятни тарғиб қилиши.
Жамият хавфсизлиги ва ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун бундай ўйинларни тарқатиш ёки сотиш тақиқланган. 2023 йил Ўзбекистонда онлайн қимор ўйинлари ҳам қатъиян тақиқланган эди.
Виртуал ўйинларнинг ёшлар тафаккури ва дунёқарашига таъсири
Виртуал ўйинлар фаразий муҳитда ғояларни кенгайтиради ва маълум даражада тажриба беради.Аммо уларнинг ортиқча ишлатилиши ёшларнингтафаккури,қадриятлари ва дунёқарашига салбий таъсир кўрсатиши тадқиқотларда ҳам аниқланган.Ўйинлардаги зўравонлик саҳналари ёш авлодда тажовузкорликни кучайтириши,шунингдек,ахлоқий меъёрларгабефарқликни юзага келтириши мумкин.
Болалар ва ўсмирлар руҳий жиҳатдансезгир бўлгани сабабли,уларнинг онги ташқи таъсирларни осон қабулқилади. Ҳар доимота-оналар фарзандларининг ўйинлар танловига эътиборли бўлишлари,вақтни меъёрида тақсимлашлари ва реал ҳаётдаги мулоқотнирағбатлантиришлари жуда муҳум вазифа.Шу сабабли, Ўзбекистонда ҳамбундай ўйинларга нисбатан муайян чеклов ва тақиқлар жорий этилган.
Буаввало,ёш авлодни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш ва уларнинг соғлом ривожланишини таъминлашга қаратилган.
Меҳрибону Тўлқинова,
ЎзА