Зарафшонлик ёшларнинг санъат кошонаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 11 йўналишда тўгараклар ташкил этилган ва уларга 300 нафар ўқувчи қамраб олинган.
[gallery-11250]
Жумладан, эстрада ижрочилиги, фортепиано, халқ чолғулари, театр санъати каби йўналишларда иқтидор ва салоҳиятини ривожлантираётган ўғил-қизлар шаҳарда бўлиб ўтадиган оммавий тадбирларда, адабий-бадиий кечалар ва тантаналарда доимий фаол иштирок этиб, эътирофга сазовор бўлиб келмоқда.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА