Замонавий тиббиёт имкониятлари
2020 йилнинг октябрь ойида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали қошида пульмонология провизор маркази очилиши муносабати билан бўлимга замонавий рақамли рентген флюроскопик DRF-4 диагностик аппарати ўрнатилди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директори, тиббиёт фанлари номзоди Абдуқаюм Тўхтақуловнинг айтишича, бу ускуна пандемия даврида COVID-19 кассалиги асоратларини, хусусан, пневмония ва бошқа касалликларни эрта аниқлаш ва ташхислашда муҳим вазифани бажармоқда.
[gallery-851]
– Диагностика ускунаси рентген кўрсатмаларини турли услубда видеотасвирга олиш имконига эга, – дейди марказнинг Рентген бўлими мудири Жамшид Мақсудов. – Шунингдек, керакли модда юборилганда дақиқаларни ўзи ҳисоблайди, тасвирларни бир-бири билан таққослай олади. Бу ускунада беморни 90 дан 180 градусгача бўлган радиусда рентгенга олиш мумкин. Бу эса айрим касалликларга ташхис қўйишда катта қулайлик яратади.
Рентген аппарати беморни катта ёки кичик ёшда, тўлишган ёки озғинлигига қараб ҳам рентген нурини танлаб узатиш хусусиятига эга. Бошқарув пультида замонавий мультиформатли, икки камерали термографик принтери ёрдамида рентгенни плёнкага тушириб плёнкани икки хил ўлчамдаги негатоскоп орқали кўриш имкони беради.
Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА