“Заковат” — билим ва тафаккур майдони
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясининг биринчи босқич талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини доирасида саралаш турнири бўлиб ўтди.

Билимдон ва зукко ёшларни аниқлаш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ҳамда мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган беллашувда Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда Кимё муҳандислиги йўналишлари талабаларидан таркиб топган “Шерюраклар”, “Матонатли ёшлар”, “Шижоатли ёшлар”, “Эверест” ва “Алхимик” жамоалари иштирок этди.
Баҳслар давомида жамоалар ўзларининг билим, тезкор фикрлаш, мантиқий мушоҳада юритиш ва жамоавий ҳамкорлик борасидаги маҳоратини намоён этди. Якуний натижаларга кўра, “Шерюраклар” жамоаси муносиб натижа қайд этиб, саралаш турнирининг ғолиби бўлди.

Тадбирда қайд этилганидек, ёшлар ўртасидаги бу каби интеллектуал ўйинларнинг мунтазам ташкил этилиши ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг интеллектуал ва маънавий ривожланишини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.
Г. Бобоева,ЎзА