Ютуқ ва камчиликлар таҳлили
Тошкент вилоятида 2015 йилда 87,5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Унинг 66 фоиздан зиёди кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келди. Касб-ҳунар коллежи битирувчиларидан 37 минг нафардан ортиғи иш билан таъминланди.
Тошкент вилоятида 2015 йилда 87,5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Унинг 66 фоиздан зиёди кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келди. Касб-ҳунар коллежи битирувчиларидан 37 минг нафардан ортиғи иш билан таъминланди.Тошкент вилояти фаолларининг 2015 йил якунлари ва 2016 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилишида шу ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими А.Усмонов бошқарган йиғилишда асосий эътибор Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий¬-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилди.
Қайд этилганидек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш юзасидан олиб борилаётган ишлар вилоят иқтисодиётининг барча соҳаларида изчил ўсиш суръатини таъминлади. Хусусан, вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиши 6,7 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10,9, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 22,6, хизматлар 13,4, чакана савдо айланмаси 15,2 фоизга ўсди.
“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида барча манбалар ҳисобидан 216,8 миллиард сўм ва 1,7 миллион долларлик маблағ сарфланди.
Йиғилишда ҳал этилмаган муаммоларни батафсил ва ҳар томонлама таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, вилоятдаги 20 асосий саноат корхонасида 2015 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилга нисбатан бир мунча камайгани, мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш учун зарур чоралар кўрилмагани ва бошқа айрим соҳаларда мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётгани танқид қилинди. Ислоҳотларни давом эттириш, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни диверсификация қилишнинг дастурий вазифаларига, шунингдек, унинг 2016 йилда энг муҳим устувор йўналишларига атрофлича тўхталиб ўтилди.
Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Айрим соҳаларда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тошкент вилояти фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.Розуқулов сўзга чиқди.