Юрт ҳимоясига бел боғлаган алп йигит
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда хизмат бурчини ўтаётган оддий аскар Дунёбек Тоштемиров турли нуфузли мусобақаларда жисмоний маҳоратини намойиш этиб келаётган алп йигитлардан.
[gallery-777]
Дунёбек ёшлигидан аралаш жанг спорт тури билан шуғулланади. Қатор турнир, чемпионатларда мамлакат кубогини қўлга киритган. 2017 йил Қозоғистон Республикасида ўтказилган ММА жанг спорт тури бўйича Марказий Осиё давлатлари спортчилари ўртасида ўтказилган кубокда фахрли 1-ўрин, 2019 йилда Қозоғистон Республикасида ўтказилган аралаш жанг спорт тури бўйича ўтказилган мусобақада 1-ўрин, 2020 йил Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўтказилган мусобақада эса “WGG World Gold Gladiator” камарини қўлга киритган.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат), ЎзА