ЮНЕСКО делегацияси билан учрашув
Жорий йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари ЮНЕСКО вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда марказнинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари ЮНЕСКО вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда марказнинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати хабар берди.
Мазкур делегациянинг юртимизга ташрифидан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда инклюзив фан тизимини мустаҳкамлашга, технологиялар ва инновацияларга кўмаклашишдан иборат.
Учрашувда ЮНЕСКОнинг илм-фан, технология ва инновацион сиёсати бўйича (СТИ) маслаҳатчиси Сирин Эльчи, ЮНЕСКОнинг Олмаота бюросида СТИ сиёсати бўйича маслаҳатчиси Кристина Товмасян ҳамда СТИ бўйича маслаҳатчи Насиба Муҳитдинова иштирок этди.
Меҳмонларда марказ фаолияти катта қизиқиш уйғотди. Улар марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти ҳамда биринчи ҳукумат Акселераторининг асосий йўналишлари билан танишди.
Шунингдек, марказ директори меҳмонларга илмий ходимлар томонидан олиб борилаётган долзарб тадқиқотлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, ЕОИИ ва ЖСТ доирасида интеграция жараёнларининг таъсирини ва батафсил таҳлилини баҳолаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Ўз навбатида, ЮНЕСКО вакиллари Ўзбекистонда давлат бошқарувини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган сўнгги ўзгаришлар ва ислоҳотлар жуда муҳим ва ўз вақтида амалга оширилаётганини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ижобий ҳал этишда СТИ билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди.