Ёзёвон далаларида пахта терими қизғин
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида айни кунларда пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Жорий йилги ҳосилнинг 85–90 фоизини замонавий пахта териш машиналари ёрдамида йиғиштириб олиш режалаштирилган.
Мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туман пахта далаларига юқори унумли 15 та пахта териш машинаси сафарбар этилган. Техникалар ёрдамида кунига ўртача 800 тонна саноатбоп пахта хомашёси йиғиштириб олинмоқда.
[gallery-31645]
Туманда пахта етиштиришга ихтисослашган 154 та фермер хўжалиги ҳамда 4 та пахта-тўқимачилик кластери ўртасида шартномалар имзоланган. Шу асосда 4 минг 850 гектар майдонда етиштирилган ҳосилдан 25 минг 150 тоннадан зиёд пахта олиш кўзда тутилган.
— Қишлоқ хўжалигида, хусусан, пахтачиликда илм-фан ютуқлари ва инновацион ёндашувлардан самарали фойдаланиб, илғор агротехнологиялар асосида мўл ҳосил етиштиряпмиз, - дейди Ёзёвон туманидаги “Мезон” фермер хўжалиги раҳбари Воҳиджон Обидов. — Жорий йилда 115 гектар майдонда хорижий навлар парваришланди. Ҳозирги кунда хўжалигимизга тегишли пахта териш машинаси ёрдамида кунига 80 тоннагача пахта йиғиштириб олинмоқда. Ҳар гектардан ўртача 80 центнердан ҳосил олишга эришяпмиз.
Замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва техникалардан самарали фойдаланиш ҳосилни қисқа муддатда ва сифатли йиғиштириб олиш имконини бермоқда. Бу эса пахтачиликда меҳнат унумдорлигини ошириш, мавсумий харажатларни мақбуллаштириш ва даромадни кўпайтиришга хизмат қилмоқда
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА