“Youth Sports Challenge” лойиҳаси доирасида спорт мусобақаси ташкил этилди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Халқ билан бирга” дастури доирасида “Youth Sports Challenge” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ўсмир қизлар ўртасида волейбол спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда ёшлар фаол иштирок этиб, ўзларининг спортдаги маҳорат ва қобилиятларини намойиш этдилар.

Мусобақа қизғин ва дўстона руҳда ўтиб, иштирокчиларда жамоавийлик, ҳамжиҳатлик, чаққонлик ва ғалабага интилиш каби фазилатларни янада ривожлантиришга хизмат қилди.

Ёшлар орасида спортни оммалаштириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган бундай тадбирлар келгусида ҳам изчил давом эттирилади.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири