"Young Athletes" мусобақаси: Болалар завқи
Чирчиқ шаҳрида ногиронлиги бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида "Ўзбекистон махсус олимпиадаси" дастури асосида "Young Athletes" мусобақаси ташкил этилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг, хусусан мактаб ўқувчиларининг спорт билан мунтазам шуғулланишини йўлга қўйиш, уларга зарур шарт-шароитларни яратиш орқали жисмоний реабилитация қилиш мақсадида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Адаптив жисмоний тарбия ва пара спорт кафедраси ўқитувчилари, талабалар мактаб ўқувчиларига ёрдам кўрсатди.

Эстафета шаклида ташкил этилган югуриш баҳсларида адаптив спорт йўналишидаги талаба-спортчилар ногиронлиги бор болаларга янги ҳаракат машқларини ўзлаштиришда кўмаклашди.

Мурғак қалбларга спорт завқи тортиқ этилган мусобақалар давомида ўз истеъдодини намойиш этганлар эътироф этилди.
Рўзиев, ЎзА