Ёшларнинг мурожаатлари тингланди
Тошкент вилояти ИИББ масъуллари, туман ҳокими ва ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари оққўрғонлик ёшлар билан учрашди. Учрашувда ёшларнинг турли мазмундаги мурожаатлари тингланиб, белгиланган тартибда муаммоларини ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Тадбирда 20 нафар ёшга ҳудуддаги Ишга марҳамат мономарказида касб ўрганишга, 10 нафарига эса жойлардаги савдо нуқталарига ишга кириш учун йўлланма берилди. Шунингдек, 100 дан зиёд ёш чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, саломатлигида муаммоси борларига тегишли тартибда муолажа олиш белгиланди. Шунингдек, турли оилавий муаммолари бор қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва психологик тренинг ташкил этилди.


Тадбир давомида ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида маҳаллалардаги қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди ва ғолиблар ташкилотчиларнинг совғалари билан тақдирланди.

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, келгусида жамиятда ўз ўрнига эга бўладиган шахс сифатида улғайишида бу каби тадбирлар ўз самарасини беради.
А.Эркинов,
Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЖТСБ РҚМ бошлиғи
тезкор ишлар бўйича ўринбосари, капитан