Ёшларни бирлаштирган тадбир
Термиз шаҳрида “Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда маҳаллалар фуқаролари, олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва умумтаълим мактабларининг битирувчи ёшлари, ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.
[gallery-2598]
Ёшларни бирлаштиришни мақсад қилган тадбир доирасида шаҳардаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек, таниқли санъаткорлар ҳамда ёш истеъдодлар томонидан дилтортар куй ва қўшиқлар ижро этилди.
Барча соҳаларда фаоллик кўрсатаётган ёшлар шаҳар ҳокимлиги ҳамда Вилоят ёшлар ишлари агентлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА