Ёшларимиз 3 та совринли ўринга эга чиқишди
Хабар берганимиздек, Озарбайжоннинг Гёйгёль шаҳрида 2005-2007 йилларда таваллуд топган ёш дзюдочилар ўртасида ўтган нуфузли мусобақанинг биринчи кунги мусобақаларида 50 кг. вазн тоифасида Зафарбек Ўктамов ҳамда 60 кг. вазнда Сарварбек Aбдуалимов бронза медалларини қўлга киритганди.
Кеча- 24 март куни Европа очиқ чемпионати мақомида ўтказилган сўнгги кунги беллашувларда 73 кг. вазн тоифасида Муҳаммадумар Ҳайитов жамоага яна бир бронза медалини тақдим этди.

Айтиш жоиз, дунёнинг қирқдан зиёд давлатидан 500 нафарга яқин ёш дзюдочилар иштирокида ўтган мусобақанинг совринли ўринларига умумий ҳисобда 20 га яқин давлат вакиллари совринли ўринларга эгалик қилишди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та бронза медали билан нуфузли турнирни якунлаганлиги эътиборли бўлди.
Т. Рўзиев, ЎзА