Ёшлар ва маҳалла фаоллари билан учрашув
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Бухоро шаҳрида бир гуруҳ ёшлар ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаоллари билан учрашди.
Унда жорий йил 27 октябрь санасида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, илк бор аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтадиган сайловнинг афзалликлари юзасида сўз юритди ва жорий қилинган янги “E-saylov” ахборот тизимининг афзалликлари бўйича ҳам муҳим маълумотлар тақдим этилди.
[gallery-19186]
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбири.