Ёшлар муаммолари ўрганилмоқда
Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Улуғбек Ҳотамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Гулистон туманидаги Аҳиллик маҳалласида бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, бандлиги таъминланмаган, хориждан қайтган ёшлар муаммоларини ўрганди.
Шу маҳаллада яшовчи, хорижда ишлаб, қишлоғига қайтган Анорқул Ҳусанбоевнинг муаммолари тингланди ва унга амалий ёрдам кўрсатилди.У
чорвачилик йўналишида ўз фаолиятини бошлади, тикувчилик йўналишида фаолият кўрсатмоқчи бўлган Сорахон Назирқуловага эса тикув машинаси олиб берилди.

—Улар каби муқим иш жойига эга бўлмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ана шундай ёшлар билан учрашиб, имкон қадар муаммосини ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз,—дейди сектор раҳбари. —Ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига баҳолу қудрат кўмаклашяпмиз.
Гулистон туманида вилоят 4-сектор раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ёшлар ва уларнинг муаммоларини ўрганиш ишлари давом этяпти.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири