Ёшлар марказида янги лойиҳалар иш бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида “Ибрат фарзандлари” филиали, “Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш” маркази, Ёш фермерлар инновацион мактаби, спорт тўгараклари, “Инклюзив таълим” маркази ҳамда барча турдаги замонавий китобларни ўз ичига олган “Book cаfе” расман янгича форматда ўз фаолиятини бошлади. Мазкур “Book cаfе” эндиликда 24/7 режимида фаолият юритади.
Шу билан бирга, марказда мактаб ўқувчилари, профессионал таълим ва олий таълим талабалари ўртасида “Erudit”, “Quiz”, “Breyn ring”, “Заковат”, “Зукко китобхон”, “Мунозара” каби танлов ва интеллектуал ўйинлар ва шахмат лигалари доимий тарзда ўтказилади.
[gallery-14252]
Муассаса очилиши муносабати билан мактаб ўқувчилари, профессионал таълим ва олий таълим талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича “Чемпионлар лигаси” ўтказилди. Мазкур лойиҳа ва танловлар орқали йил давомида вилоятнинг 55 мингга яқин ёшларини қамраб олиш кўзда тутилган.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА