Ёш авлоднинг маданий-маънавий дунёқарашини кенгайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Сирдарё вилоятида янги ташаббуслар амалга оширилмоқда. Шу каби ташаббуслар самараси сифатида Гулистон шаҳрида замонавий Ёшлар кинотеатри ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳити, инфратузилма ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга оид қарори асосида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га мувофиқ амалга оширилди. Мазкур ҳужжатда Гулистон шаҳрида замонавий ва ихчам кинотеатр ташкил этиш, унда ёшлар учун фильмлар намойишини йўлга қўйиш каби аниқ вазифалар белгиланган эди.

Куни кеча кинотеатрнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Кинематография агентлигининг ижро бўлими бошлиғи Наврўз Мусаев, Сирдарё вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Шоҳруҳ Исоқулов иштирок этиб, янги очилган кинотеатрнинг аҳамияти ҳақида сўз юритишди. Таъкидланишича, кинотеатр ёшларнинг фаоллиги ва маънавий ривожланишида муҳим масканга айланиши кутилмоқда.

Очилиш маросими доирасида ёшлар ва меҳмонлар учун “Уч қаҳрамон” бадиий фильми намойиш этилди. Фильм намойишидан аввал кино ижодкорлари билан ижодий учрашув ҳам уюштирилди. Унда актёр ва актрисалар фильм мазмуни, унинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида фикр алмашишди.

Янги ташкил этилган кинотеатр ёшлар учун нафақат маданий ҳордиқ чиқариш, балки ижодий имкониятлар эшигини очувчи майдонга айланиши, турли кинофестиваль ва ижодий учрашувларга мезбонлик қилиши кутилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар кинотеатри иш бошлади