Ёшлар гулхан атрофида бирлашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Косонсой туманининг Бомраҳа ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари ёшлари иштирокида “Бир гулхан атрофида гурунглашамиз” шиори остидаги ёшлар оқшоми бўлиб ўтди.
Тадбирда жам бўлган ёшлар гулхан атрофида шеърлар, монологлар ижро этди. Дилтортар қўшиқлар барчани рақсга чорлаган бўлса, гитаранинг сирли оҳанглари остида янграган шўх наволар ёшларга ўзгача кайфият бахш этди.
[gallery-14154]
Ёшлар оқшомида сўз олган туман ҳокими Дилмурод Қодиров ёшлар етакчиларига бу каби кўнгилочар тадбирларни ҳар бир маҳаллада ташкил этиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича тавсиялар берди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА