“Ёшлар дафтари” – имкониятлар дафтари (видео)
Акбар Жамолов Яккасарой тумани Шоҳижаҳон маҳалласида истиқомат қилади. Бир неча йиллардан буён турли ошхоналарда ошпаз бўлиб ишлаб келган. У ушбу ҳунарни мукаммал ўрганиб келган, ҳозирги кунда тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёшлардан.
Оилада ягона боқувчи бўлгани эса унинг янада кўпроқ масъулият билан ўз ишини ривожлантиришига туртки бўлди.
Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан “Ёшлар дафтари” орқали тадбиркорликни бошлаши учун субсидия асосида асбоб-ускуналар ҳамда ошхона очиш учун жой олиб берилган.
Кейинчалик ўз ишини кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредит олиб, бугунги кунда 5 нафар ёшни иш билан таъминлади.
<iframe width="928" height="522" src="https://www.youtube.com/embed/yExxxUGAREs" title="“Yoshlar daftari” – imkoniyatlar daftari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
ЎзА