Ёшлар билан тизимли ишлаш самара бермоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан учтепалик "қизил" тоифадаги ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Ёшлар билан индивидуал ишлашни жадаллаштириш, жамиятдан ажраб қолган, ҳаётда ўз ўрнини тополмаётган, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган ёшларни фаол ҳаётга қайтариш мақсадида ташкил этилган тадбирда 29 нафар "қизил" тоифадаги ёшлар иштирок этди.

Мулоқотда ёшлар учун яратилган бугунги имкониятлар хусусида сўз борди. Уларнинг ўз мақсадларига эришишлари учун керакли тавсиялар берилди. Кўзланган натижани қўлга киритишда астойдил ҳаракат ва билим олиш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, учрашув давомида ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар билан аниқ мезонлар асосида суҳбат қурилди.


Ёшларнинг бандлик, кредит ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича қилинган мурожаатлари қаноатлантириладиган бўлди.
Гулноза Бобоева, ЎзА