“Ёшлар баланси”ни шакллантириш жараёнлари давом этмоқда (+видео)
Шу кунларда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан республикамиз бўйлаб ёшларнинг хоҳиш-истакларини ўрганиш ва улар ҳақидаги аниқ маълумотларни тўплаш мақсадида “Ёшлар баланси”ни шакллантириш бўйича хатлов ишлари қизғин давом этмоқда.
Бу жараён ишсиз ёшларни аниқлаб, уларнинг бандлигини таъминлаш, оғир шароитда яшаётган ёшларга ёрдам кўрсатиш ва иқтидорларни қўллаб-қувватлашга замин яратади. Хатлов жараёнларида ҳар бир ёшнинг тўлиқ ижтимоий портрети яратилишига катта аҳамият қаратилмоқда.
Сирдарё тумани Пахтакор маҳалласи ёшлар етакчиси Аброр Муратовнинг бир кунлик фаолияти давомидаги иш жараёнлари билан танишдик.
Мазкур жараённи ЎзАнинг You Tube саҳифаси орқали кўришингиз мумкин.
Гулноза Бобоева, ЎзА