Ёш спортчиларимиз “Dream Program” дастурида қатнашди
Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида қишки спорт турлари билан шуғулланиб келаётган ёшлар ўртасида анъанавий “Dream Program” дастури асосида тадбирлар ўтказилди.
Дунёнинг бир қатор давлатларидан маҳоратли ёш спортчилар жам бўлган оммавий мусобақа, тақдимот дастурларида ўзбекистонлик 5 нафар ёш спортчи тоғ чанғиси ва фигурали учишда ўз имкониятларини, бибим даражасини синовдан ўтказди.
Эътиборлиси, ҳамюртларимиз лойиҳа иштирокчилари ўртасида ўтказилган турнирда совринли ўринларга эга чиқди.
Т.Рўзиев, ЎзА