Ёш полвонлар миллий чемпионатимизда сараланмоқда
Қашқадарё вилоятида спорт курашлари бўйича U15 ёш тоифасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақанинг илк кунида юнон-рум кураши бўйича 38, 44, 52, 62, ҳамда 75 килограмм вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Мусобақанинг 38 килограмм вазн тоифасида Бобур Йўлдошев олтин медални қўлга киритган бўлса, Иминжон Мўминоҳунов кумуш, Ҳожиакбар Абдуваҳобов ва Диёрбек Марксов бронза медалларига сазовор бўлди. Вазни 44 килограммгача бўлган полвонлар орасида Муҳаммадюсуф Шокиралиев, Азимшер Нуруллаев, Муҳаммаддиёр Рўзимаҳмадов ва Суннат Жабборов шоҳсупага кўтарилди.
Шунингдек, Жаъфар Фурқатов (-52 кг), Шоҳжаҳон Нумонжонов (-62 кг) ва Элшод Худайбердиев (-75 кг) ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.
Маълумот учун, бугун 5 октябрь куни аёллар кураши бўйича баҳслар бўлиб ўтади. Эркин курашда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА