Ёш китобхонлар мамлакат босқичида беллашмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Айни вақтда пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган “Ёш китобхон” танловининг республика босқичи баҳслари қизғин тус олган.
Таъкидлаш жоиз, Президентимизнинг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган танловнинг маҳалла-сектор-туман-ҳудуд босқичлари 2022 йилнинг сентябрь – декабрь ойлари давомида ўтказилган эди.
[gallery-10659]
Танловнинг республика босқичи беллашувлари 28 февралга қадар давом этади.
Аъло АБДУЛЛАЕВ (cурат) ЎзА