Ёш каратэчиларимиз “Burca-Cup” турнирида совриндор бўлди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида каратэ WKF бўйича ўтказилган “Burca-Cup” халқаро турнирида Бекобод шаҳри ва Тошкент тумани вакиллари муносиб натижаларга эришди. 35 та давлатдан тўрт минг нафардан ортиқ ёш каратэ усталари ғолиблик учун кураш олиб борган халқаро турнирда Тошкент тумани спорт мактаби мураббийи Дилшод Юсупов ва унинг шогирди Саидкамол Адилов ҳамда Бекобод шаҳар спорт мактаби мураббийи Ҳамдамжон Шодибеков ва шогирди Камронбек Абдуқаюмов Ватанимиз шарафини ҳимоя қилди.
Истанбул татамиларида кечган шиддатли жанглар натижасида Саидкамол Адилов ва бекободлик Камронбек Абдуқаюмов бронза медалларини қўлга киритди.

Т.Рўзиев, ЎзА