Йилнинг энг яхшилари тақдирланди
Йил якунида ижобий натижаларни эътироф этиб, амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш келгуси муваффақиятларнинг муҳим омилидир. Шу мақсадда Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиалида “Йилнинг энг яхшилари” танлови ўтказилди.
Тадбир аввалида филиал директори Баҳром Тошболтаев якунига етаётган йилда жамоа саъй-ҳаракатлари билан бир қатор ижобий натижаларга эришилгани, беморларга тезкор ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада яхшилашга эришилганини таъкидлади. Бу ютуқларга муносиб ҳисса қўшган ходимлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-21065]
“Йилнинг энг яхшилари” танловида ғолиб бўлганларга алоҳида совринлар топширилди. Унда Учкўприк туманидан Фарҳоджон Акрамов “Йилнинг энг яхши шифокори”, Олтиариқ туманидан Роҳатой Сатторова “Йилнинг энг яхши ҳамшираси”, Данғара тумани ходими Дилафрўз Турғунова “Йилнинг энг яхши диспетчери”, Ёзёвон туманидан Ҳавасхон Омонова “Йилнинг энг яхши кичик тиббий ходими” ва Ўзбекистон туманидан Алматбой Мамадалиев “Йилнинг энг яхши ҳайдовчиси” деб топилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА