Йилнинг энг яхши тарбиячиси
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан юқори малакали давлат мактабгача таълим ташкилотлари методист-тарбиячи ва тарбиячиларини аниқлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2024” танловининг Бухоро вилояти босқичига старт берилди.


– Унда танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 76 нафар методист-тарбиячи ва тарбиячилар иштирок этмоқда, – дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Ҳидоят Жумаева. – 4 кун давомида танлов жараёнида иштирокчилар 3 та шарт асосида ўзаро беллашади. Иштирокчилар дастлабки шарт – тест синовларини топширяпти. Натижаларга кўра, 26 ва ундан юқори бал тўплаган иштирокчилар кейинги босқичга иштирок этади.
Зариф Комилов, ЎзА