Ёзувчи Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) вафот этди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) вафот этди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) вафот этди.
Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрда Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган. У 1966 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетининг журналистика бўлимига ўқишга кирган. Талабаликнинг сўнгги босқичларида ўқишни сиртдан давом эттиради. У бу даврда “Саодат” журналида ҳам ишлайди.
Ёзувчининг биринчи китоби саналган “Тоғ оҳуси” очерклар тўплами 1974 йил чоп этилган. Ижодкор 1975 йилда эълон қилинган “Боғдон қашқири” қиссасида биринчи марта босмачилик ҳаракати иштирокчиларини миллий озодлик курашчилари сифатида тасвирлайди. Адиб ўзининг 1981 йил “Шарқ Юлдузи” журналида чоп этилган “Ўлмас қоялар” романида ушбу мавзуни давом эттиради. Романда Ўрта Осиёга рус босқинини қоралайди.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз.