Ёшларимиз халқаро олимпиадада қатнашмоқда
Шу кунларда Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида бўлиб ўтаётган математика, физика ва информатика фанлари бўйича 16-халқаро Жаутиков олимпиадасида (IZHO) Ўзбекистон жамоаси иштирок этмоқда.
Шу кунларда Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида бўлиб ўтаётган математика, физика ва информатика фанлари бўйича 16-халқаро Жаутиков олимпиадасида (IZHO) Ўзбекистон жамоаси иштирок этмоқда.
Жаҳон миқёсида юқори нуфузга эга бўлган мазкур олимпиада 2005 йилдан буён Олмаота шаҳридаги Физика-математика миллий мактабида ўтказилади. IZHO математика, физика ва информатика соҳасидаги улкан халқаро лойиҳа бўлиб, у турли мамлакатларнинг ихтисослашган мактаб жамоаларини жамлайди. Ушбу олимпиада энг яхши STEM мактабларини аниқлаш учун имконият яратади.
Ўзбекистон терма жамоаси 2006 йилдан мазкур интеллектуал мусобақада иштирок этиб келади. Бу давр ичида ўқувчиларимиз 50 дан ортиқ медални қўлга киритди.
Ўтган йилги олимпиадада дунёнинг 18 давлатидан иштирок этган 540 ўқувчи орасидан ўзбекистонлик ёшлар 1 олтин, 3 кумуш, 7 бронза, жами 11 медални қўлга киритгани мамлакатимизда иқтидорли ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва эътирофнинг яққол ифодаси бўлди.