Ёш тадбиркор юртга мададкор...
Шунингдек, йиғилганларга янги Солиқ кодекси, кредитнинг афзалликлари ва кредит олиш тартиблари тўғрисида ҳам маълумотларни ёшларга етказди.
Гулистон шаҳридаги Савдо саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” шиори остида ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ёш тадбиркорлар, бизнес тренерлар билан учрашув ҳамда банклар томонидан амалий кўргазма семинар ташкил этилди.
Тадбирда вилоят “Марказий банк” бош бошқармаси етакчи мутахассиси Акбар Шобўтаев “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида вилоят тижорат банклари томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар тўғрисида батафсил ахборот берди.
Семинар иштирокчилари вилоят “Ҳунарманд уюшмаси”, божхона, адлия бошқармалари вакиллари томонидан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш борасидаги чиқишларини катта қизиқиш билан тинглади.

Шунингдек, йиғилганларга янги Солиқ кодекси, кредитнинг афзалликлари ва кредит олиш тартиблари тўғрисида ҳам маълумотларни ёшларга етказди.
– Учрашувда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашишда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди, – дейди Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мансур Шербеков. – Ёшларда тадбиркорликка оид билим ва кўникмаларни шакллантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, имтиёзли микрокредитлар олишида кўмаклашиш, уй меҳнати ва касаначиликни, ишлаб чиқаришни ривожлантиришда Савдо саноат палатаси томонидан ўтказиб келинаётган “Менинг бизнес ғоям” ва “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” лойиҳаларининг аҳамияти катта.
Тажрибали тадбиркорлар ўз ютуқлари ва ҳозирги кунда соҳага қаратилаётган катта эътибор тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мутахассислар ёшларга тадбиркорлик фаолиятига оид қонунлар, бизнес-режа тузиш ва уни амалга оширишда банк кредитларидан фойдаланиш каби масалалар юзасидан тушунча ва тавсиялар берди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олди.