Ёш энергетиклар Элликқалъа туманида бўлди
“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти тизимида фаолият юритаётган 80 нафардан зиёд ёш мутахассис Элликқалъа туманида бўлди.
“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти тизимида фаолият юритаётган 80 нафардан зиёд ёш мутахассис Элликқалъа туманида бўлди.
Меҳмонлар дастлаб “Бўстон Мега текстил” ва “Бўстон Silk” корхоналари фаолияти билан танишиб, у ердаги меҳнат қилаётган ўз тенгдошлари билан яқиндан мулоқотда бўлдилар. Тумандаги “Очиқ осмон остидаги музей”даги тарихий обидалар билан танишиш давомида тадбир иштирокчилари билан жонли мулоқотлар ҳам ташкил этилди. Жумладан, туман ёшларини қийнаётган муаммолар, ҳал этилиши лозим масалалар хусусида сўз юритилди.
“Қилчиноқ” овул фуқаролар йиғинидаги электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича тезкор тартибда иш режаси ишлаб чиқилди. Бугунги кунда қишлоқда 70 дан зиёд хонадон истиқомат қилади. Шу кунга қадар аҳоли зўриқиш билан ишлаётган КТПс-63/6 кВА трансформаторидан фойдаланиб келишганлиги аниқлангач, эндиликда бу ерда янги замонавий типдаги КТПм-160/6 кВА трансформатор пункти ўрнатилди.
Шунингдек 2,2 километр ҳаво линияси замонавий СИП русумли кабелга алмаштириб берилди. Бу эса аҳолининг сифатли электр таъминотига бўлган талабини тўлиқ қаноатлантиради.
Ёшлар билан учрашув доирасида ўтказилган ёш энергетиклар тадбири соҳада фаолият юритаётган икки авлод вакилларининг ўзаро манфаатли мулоқотларига бой бўлиб, ёш мутахассисларнинг ўз тажрибасини орттиришига яхши имконият бериши билан аҳамиятли бўлди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари туманнинг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.