“Яшил макон” – келажак олдидаги масъулият
Кўчат экиш, боғ яратиш – эзгу амал. Оталарнинг фарзандига атаб ниҳол экиши қадрият даражасига кўтарилган. Бунинг рамзий маъноси шуки, орадан йиллар ўтиб, ўша қаламчалар дарахтга айланиб, унинг учун қурилажак янги уйнинг устуни бўлиши ният қилинган.
Бухоро вилояти Вобкент туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича амалий ишлар давом этмоқда. Ҳозирги пайтда юртимизнинг турли иқлим ва тупроқ шароитида теракнинг 90 тадан ортиқ нави парваришланмоқда.
– Терак барча турдаги дарахтлар орасида энг яхши ҳаво тозаловчи ҳисобланади, – дейди кекса деҳқон Ёдгор бобо Комилов. – Карбонат ангидридни ўзига сингдириб, игна баргли дарахтларга нисбатан 10 баравар кўп кислород ҳосил қилади. Бу турдаги дарахтлар манзарали бўлиши ва жой танламаслиги сабабли иҳота ва ўрмон муҳофазаси, кўкаламзорлаштириш ишларида муҳим аҳамиятга эга.


Жумладан, Вобкент туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 42 та таълим даргоҳига терак қаламчалари қурилди. Тумандаги 5- ва 7-сонли умумтаълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 70 туп арча, 10 туп мевали кўчат ва 500 дона терак қаламчалари ўтқазилиб, парвариши бошланган. Келгусида тераклардан олинадиган даромад мактабнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга сарфланиши назарда тутилган.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири