Яқин орада Youtube блокланиши мумкин
Агар видеохостинг Роскомнадзор талабини бажармаса Youtube яқин орада блокланиши мумкин, деб огоҳлантирди Давлат думасининг ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва алоқалар бўйича қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Антон Горелкин.
«Instagramни блоклаш масаласидаги давлат қарори – бу аниқ ишора ҳисобланади. Агар видеохостинг ахборот урушининг қуроли сифатида қўлланилишда давом этса яқин кунларда YouTube билан ҳам худди шундай ҳолат юз беради», – деди Горелкин РИА «Новости»га берган интервьюсида.
Унинг айтишича, Россия ҳукуматининг Youtube ни блоклашга асоси етарли. Платформа томонидан қонунбузарликлар рўйхати жуда катта. Булар “қонунга хилоф ва бузғунчиликка йўналтирилган” материалларни блоклашдан бўйин товлаш, Данбассда олиб борилаётган махсус амалиёт бўйича ишончсиз материаллар тарқатиш, шунингдек, россиялик фойдаланувчилар ҳуқуқини писанд қилмаслик. Унинг таъкидлашича, бунга йўл қўйиб бўлмайди.
Аввалроқ Роскомнадзор Бош прокуратура талаби билан Россия ҳудудида Instagram ижтимоий тармоғига кириш тақиқланганини маълум қилганди, дейди "Рамблер".