Япония ҳудудида янги орол пайдо бўлди
Кун чиқар томонда авваллари ҳам янги ороллар пайдо бўлган, бироқ барчаси оғир денгиз шароити туфайли бир неча ой ичида сув остида қолган.
Яқинда денгиз тубидаги вулқон отилиши натижасида Япония соҳилида яна бир янги орол ҳосил бўлди.
“Asahi Shimbun” нашри ёзишича, Токиодан 1000 километр жанубда, Тинч океанидаги Огасавара ороллари занжиридаги бу жой 1 ноябрь куни пайдо бўлди.

Япония метеорология агентлиги – JMA 21 октябрдан бери ушбу оролда ер силкиниши тез-тез қайд этилгани, кейин вулқон кўтарилгани ҳақида хабар берган. Денгиз ости вулқони кратери яқинидаги бу ер 1986 йилдан бери минтақада ҳосил бўлган биринчи орол ҳисобланади. Вулқон отилиши давом этяпти ва расмийлар минтақада тутун, йирик кул конларидан огоҳлантирган.
Жорий йил бошида ўтказилган рақамли хариталашдан сўнг Япония атрофида 7000 га яқин янги орол кашф этилгани маълум бўлди, деб ёзди “The Guardian”. Ороллар мамлакат геофазовий маълумотлар бошқармаси сўнгги 35 йил ичида ўтказган илк тадқиқотдан сўнг топилган. Бинобарин, бу Япониянинг 37 минг квадрат/километр ҳудудига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.